19 Апрел 2020 йил 2942

Фарғонада “Тезкор штаб” фаолияти самарали давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 14 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида берилган топшириқлар ижроси мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, хусусан Фарғона вилоятида ҳам коронавирус пандемиясининг олдини олишга қаратилган карантин вақтида иқтисодиёт, саноат, озиқ – овқат, қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги юк ва транспорт ҳаракатларнишини ташкиллаштириш ва мониторинг қилиш тезкор штаби фаолияти йўлга қўйилди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ташкил этилган “Тезкор штаб”да ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан ташқари инвестиция, иқтисодиёт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларига дахлдор мутасаддилар ҳам жалб этилган.

Вилоят ИИБ хузурида ташкил этилган “Тезкор штаб” вилоятимиз ҳудудида экспорт импорт операциялари билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўла қўллаб қувватлайди. Бу борада экспортиёрлар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг ташиш ва манзилга еткзишда юзага келаётган муаммолар жойида мутасаддилар билан келишган ҳолда ҳал этилмоқда.

Экспортга йўналтирилган қишлоқ ҳўжалиги, ишлаб чиқариш, саноат маҳсулотлари белгиланган тартибда божхона ва ички ишлар органлари йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан кузатувига олиниб, йўналиши бўйича қўшни вилоят божхона бошқармасининг кузатув гуруҳига ёки манзил чегара постига қадар етказилмоқда.

Коронавирус пандемияси даврида Вилоят ҳудудида эркин ҳаракатланишига руҳсат берилиши зарур бўлган жами 735 та ҳўжалик юритувчи субъектларининг транспорт воситаларининг рўйхатлари шакллантирилиб, эркин ҳаракатланиши таъминланди.

“Тезкор штаб”га кун давомида келиб тушган талабномалар асосида транспорт воситалари ҳаракатлари ҳам таъминланмоқда.

Бевосита тезкор штаб кўмаги билан корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан боғлиқ муаммолари ҳал этилмоқда.

Вилоят штаби “Call-маркази” ва “Тезкор штаб” ўртасида ўзаро ҳамкорлик таъминланган.

Экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошқа соҳа вакилларидан таркиб топган махсус ишчи гуруҳи аъзолари ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларида бўлиб мулоқотлар давомида ишлаб чиқариш корхоналарининг имкониятлари ва карантин шароитида юзага келган муаммоларига ечим топишга эришиляпти.

Тадбиркорларимиз “Тезкор штаб”даги 73-241-57-14, Call-маркази”нинг 10-55 қисқа рақами ҳамда +998990331096 рақамдаги телеграм мессенджери орқали мурожаат қилиб ўз муаммолари ечими юзасидан амалий ёрдам ёки ҳуқуқий маслаҳатлар олишлари мумкин.

                                           Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech