18 Ноябр 2021 йил 432

Фарғона вилоятида 3 нафар қидирувдаги шахслар қўлга тушди

16 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.А.ни қўлга олишди. 

Шунингдек, Қува тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган У.А.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Қўштепа тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 189-моддаси 1-қисмида (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Э.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech