ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХИЗМАТИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Ички ишлар органлари таркибида вояга етмаганлар масалалалари бўйича инспектор-психолог лавозимларига танлов асосида, ихтиёрий тартибда, Фарғона вилоятида доимий рўйхатда турувчи, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ҲУҚУҚШУНОС, ПСИХОЛОГ МУТАХАССИСЛИКЛАРИНИ ҲАМДА ПЕДАГОГИКА ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ТАМОМЛАГАН, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Бунда, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасасини ҳарбий кафедрасини тамомлаган эркаклар ҳамда бўйи 160 см.дан паст бўлмаган аёллар қатнашишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар
2022 йилнинг 10 январь кунидан 15 январь кунига қадар, яшаш ҳудудларида жойлашган Ички ишлар органларининг Кадрлар билан таъминлаш гуруҳларига мурожаат этишлари лозим.
Номзодлар ўзлари билан “фуқаролик паспорти” (нусхаси билан), “ҳарбий гувохномаси”, Дипломларини олиб келишлари талаб этилади.
Мурожаат учун телефон: (873)244-15-56.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР ВА КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ХИЗМАТИ