Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Дониёр Ташходжаевнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлари куни муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ
Гўзал табиатимизга барчамиз орзиқиб кутган баҳор нафаси кириб келган ушбу ёруғ кунларда Сизларни уйғониш фаслининг илк айёми, меҳр-оқибат ва муҳаббат, нафосат тимсоли бўлган 8 март хотин-қизлар байрами билан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси номидан қизғин табриклайман.
Асрлар давомида халқимиз томонидан оналарни, аёл-қизларни эъзозлаш эзгу қадриятлардан бири сифатида алоҳида қадрланади. Чунки, меҳр-оқибат ва одамийликнинг илк сабоқлари ҳар биримизнинг юрагимизга она алласи билан кириб, ҳаёт сўқмоғи ва турмуш дарси, оила тотувлиги меҳрибон оналаримиз тарбиясидан, опа-сингилларимиз муҳаббатидан бошланади.
Сизларни ҳамиша фидойилик, вафодорлик, садоқат, гўзаллик тимсоли сифатида улуғлаш билан бирга ўзларингизга хос бўлган бой маънавий дунёнгиз, ақлу-фаросатингиз, донолигингиз билан ижтимоий-сиёсий турмушимизда алоҳида ўрин эгаллаб келаётганингизни алоҳида таъкидлаймиз.
Чиндан ҳам миллатнинг кучи, Ватанимиз озодлиги ва ободлиги, инсон бахти, юртимиз келажаги бевосита оналаримиз, жамият соғломлиги аёлларимиз билан боғлиқ десак, хато қилмаган бўламиз.
Юртимиз тинчлиги, осойишталигига ва буюк келажаги йўлидаги хайрли ишларда, барча ташаббусларда Сизнинг куч-ғайратингизга, билим ва тажрибангизга, фидойилигингизга таянамиз.
Сизларни 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир марта қизғин қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ оилангизга омонлик, ҳамжиҳатлик, келгуси ишларингизга омадлар тилаймиз.
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси
бошлиғи полковник
Д.Б.Ташходжаев