3 Декабр 2021 йил 396

Фарғона туманида хонадондан "Redmi 7А” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаган аёл қўлга тушди

Фарғона тумани. 26 ноябрь куни Шохимардонобод МФЙ ҳудудида яшовчи М.А исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 23 ноябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан нарҳи 1.500.000 сўмлик “Redmi 7А” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.Д исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech