22 Июн 2023 йил 417

Фарғона туманида “Spark” автомашинасини олиб қочган шахс қўлга тушди

Фарғона тумани. Фуқаро Н.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 18 июнь куни Қурилиш маҳалла ҳудудида калити ўзида, эшиклари қуфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган Қ.Ж.нинг қора рангли “Spark” русумли автомашинасини олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, Н.У бошқариб олиб қочган “Spark” автомашина Янгиараб маҳалла ҳудудида автомашина ёқилғиси тугаб қолган вақтида туман ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech