25 Август 2022 йил
437
Фарғона туманида қорамолларни алдаб қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона тумани.2022 йилнинг 21 июнь куни М.Д К.А.нинг ишончига кириб, икки бош қорамолларини 24.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини бир ой муддат ичида беришини айтиб, қорамолларни олиб кетиб, алдаб қўлга киритган чорва молларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати