Фахрийлар ҳамиша эътиборда.
Инсон умрини безайдиган жиҳатлардан бири халқ хизматига камарбаста бўлишдир.
Қува тумани, Акборобод қишлоғида истиқомат қилувчи истеъфодаги подполковник Умрзақов Азамхўжа Дадахўжаевич ҳам ана шундай ҳамюртларимиздан бири.Фарғона вилояти ИИБ томонидан, кўп йиллар мобайнида Ички ишлар органлада турли раҳбарлик лавозимларида самарали хизмат қилиб, истеъфога чиққан фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда оилавий шароитини ўрганиш бўйича манзилли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Шу муносабат билан Аъзамхўжа Умрзақов хонадонида вилоят ИИБ раҳбарлари, фахрийлар унинг холидан хабар олдилар ва ижтимоий-маънавий кўмак кўрсатилди.Бу каби тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати