5 Август 2021 йил 397

Данғара туманида велосипеддан фойдаланиб туриш баҳонасида алдаб олиб кетган шахсга жиноят иши қўзғатилди

 

Данғара тумани. 12 июль куни фуқаро П.Х. ИИБга мурожааат қилиб, унда 30 июнь куни номаълум шахс ишончига кириб, нарҳи 4.400.00 сўмлик велосипедидан вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан велосипедни қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech