Бувайда туманида савдо дўконидан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди
Бувайда тумани. Бувайда маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Д.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 март куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида жойлашган қурилиш моллари савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконида бўлган 2.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғрилаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Э.А содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати