7 Декабр 2021 йил
500
Бувайда тумани ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
06.12.2021 йил куни Бувайда туман ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Н.С.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати