Қўқон шаҳрида пластик карта ҳисобида бўлган пулларни алдов йўли билан ечиб олган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар. Фуқаро А.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 12 ноябрь куни номаълум шахс қўнғироқ қилиб, ўзини “Сlick” хизмати ходими эканлигини ёлғондан айтиб, пластик картасини бегона шахслардан химоя қилишда амалий ёрдам беришни ваъда қилиб, ишончига кириб, унинг тегишли банк томонидан берилган пластик картаси махфий коди ва паролини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 1.758.750 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати