25 Май 2023 йил 379

Бешариқ туманида “Hоnоr Х7” русумли телефон аппаратини ўғирлаган вояга етмаган қиз аниқланди

Бешариқ тумани. Қ.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 30 апрель куни номаълум шахс ўғли вояга етмаган М.М.ни Бой маҳалла ҳудудида қаровсиз қолган велосипедини олд юкхонасида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “Hоnоr Х7” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Ҳ.Ғ исмли қиз содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech