Барча йўллар радар назоратида. 11546 та қоидабузарликлар аниқланди.
Йўл-транспорт ходисалари олдини олиш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлиги тизмига замонавий техникалар жорий этилмоқда. Йўл ҳаракати қоидабузарликларни аниқлашда инсон омилини камайтириш мақсадида фотовидеофиксация қурилмаларидан фойдаланилмоқда. Фарғона вилоятига дастлаб, 2018 йилда бир дона онлайн тизимда ишловчи “AUTOCON” русумли тезлик ўлчаш мосламаси олиб келинган бўлса, кейинчалик уларнинг сони 4 тага етказилди. 2020 йилда кўчма ва стационар тезлик ўлчаш мосламаларидан яна 5 дона олиб келинди.
Асосан автомобилларнинг ҳаракат тезлиги юқори ва йўл-транспорт ходисалари содир бўлиш эҳтимоли кўп бўлган ҳудудларда ушбу қурилмалардан фойдаланилган ҳолда шу кунга қадар 159 минг 393 та тезлик меъёрларига амал қилмаган транспорт воситалари аниқланди.
2020 йил 14 февраль кунидан бошлаб вилоятимиздаги йўлларда махсус автотранспортларга ўрнатилган “Мултарадар” қуриламалари ҳам фаолият олиб бормоқда. Йўл ҳаракати қоидалари ва бошқа буйруқ ва қарорлар талабидан келиб чиқиб, махсус транспорт воситаларидан тезлик чекланганлигини билдирувчи ва 5.43 “Радар” йўл белгилари таъсир доирасида ишлатилмоқда. Ушбу радарлар шу кунга қадар 11546 та қоидабузарликларни аниқлади. Буларнинг барчаси биргина мақсадга, йўлларда тезлик нормаларига амал қилинишини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олди олишга хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати