Учкўприк туманида аёлнинг хонадонидан телевизор ўғирлаган эркак қўлга тушди
Учкўприк тумани. Яниобод маҳалла ҳудудида яшовчи Б.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 09 ноябр куни номалум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган бир дона нархи 3.000.000 сўмлик артел русумли телевизорни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати