Киссавур аёл қўлга тушди
Учкўприк тумани. Э.В исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 30 август куни номаълум шахс Қўқон шаҳридан “Қўқон-Янгиқўрғон” йўналишига ҳаракатланувчи “Damas” русумли автомашинада сумкасидан нархи 1.800.000 сўмлик “Samsung А10” русумли уяли телефон аппарати ва 200.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Р исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати