9 Март 2020 йил 954

Автомобил ойналарини тусини ўзгартириб, қалбаки руҳсатнома билан юрган ҳайдовчи аниқланди

    Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан тегишли руҳсатсиз транспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартирган ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида тадбирлар ўтказилмоқда. Биргина март ойининг шу кунига қадар 89 нафар ана шундай қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар аниқланди. Энди ушбу ҳайдовчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдоридаги (5575000 сўм) жаримага тортилиши мумкин.
    Аммо, жорий йилнинг 08 март куни аниқланган ҳолатда ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилди. Яъни, шу куни Фарғона шаҳар Б.Марғилоний ва Сайилгоҳ кўчалари кесишган чорраҳада вилоят ИИБ ЙҲХБ инспектори томонидан“Nexia-3” русумли автомобил тўхтатилиб, текширилганда ҳайдовчи автомобил ойналарининг тусини ўзгартирганлиги (тонировка қилинганлиги) маълум бўлган.
    Ҳайдовчи транспорт воситасининг ойналарини тусини ўзгартириш учун берилган руҳсатномани тақдим қилган. Лекин, ҳайдовчининг ўзини тутиши ва ҳужжат инспекторда шубҳа уйғотади.Руҳсатнома синчиклаб кўздан кечирилганда қалбаки эканлиги, қўлбола тарзда тайёрланганлиги маълум бўлди.
    Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва ушбу модданинг 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    Ҳурматли ҳайдовчилар!
    Ўйлаб кўринг!
Ўзбошимчалик билан транспорт воситаларининг ойланалари тусини ўзгартирганлик учун белгиланган жарима миқдорига икки маротаба қонуний руҳсатнома олиш мумкин.
Юқоридаги ҳайдовчи эса, жарима билан қутилмайди. У қонун олдида жавоб бериши керак. Жамиятда белгиланган мезонларга амал қилган инсоннинг турмиши хотиржам оиласи фаровон бўлади.
    Огоҳ бўлинг!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech