11 Феврал 2022 йил 490

Автомашина салонидан Антирадар мосламасини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 2 февраль куни С.Ж исмли фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда, шу куни номаълум шахс Қўқон шаҳар, Шайх Ислом кўчасида қаровсиз қолдирилган “Нексия” русумли автомашинаси салонидан нарҳи 135 АҚШ долларлик антирадар мосламасини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.   

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қўқон шаҳарда яшовчи Н.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

  

Text to speech