19 Апрел 2022 йил 433

Адолатдан яширинган шахслар қўлга олинди

18 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ 2-Минтақавий ҳудуд ППХ ва ЖТСБ 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган М.Ш.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ҲПБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Ш.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech