10 Сентябр 2022 йил 501

Фарғона вилояти ИИБ ходимлари 2 нафар қидирувдаги шахсни қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.У.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлган Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга ўртача оғирликда шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган И.Ғ.ни Москва шаҳрида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech