25 Август 2022 йил 764

Фарғона шаҳрида 18.000.000 сўмлик уяли телефон аппаратларини ўғирлаган шахс фош бўлди

Фарғона шаҳар.Фуқаро Қ.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 10 август кунидан 11 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс Каштанзор кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконидан жами нархи 18.000.000 сўмлик турли русумдаги уяли телефон аппаратларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ биринчи минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни И.И содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчи Қ.О.га тегишли 6-дона телефон аппаратлари далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: