Жорий йилнинг 14 июль куни “Телеграмм” ижтимоий тармоқларида тарқалган “Қўл телефонимни синдирган ЙПХ нозирлари зарарни қоплаб бермаяпти” сарлавҳали видеолавҳа юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган мазкур хабар ўрганилганда, жорий йилнинг 27 март куни Фурқат тумани марказида хизмат олиб бораётган ЙҲХГ инспектори М.Ғ ҳайдовчи Х.М.нинг карантин қоидаларига амал қилмасдан автомашина бошқарганлиги сабабли ундан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим этишини сўраган.
Фуқаро Х.М. эса инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, шунингдек телефон аппаратида видеосёмка қилмаслик, интернет ижтимоий тармоқларига жойламаслик ҳақидаги огоҳлантиришига қарамасдан инспекторни боди камерасиз хизмат олиб боришда айблаб, видеотасвирга ола бошлаган.
Ушбу ҳолатни кўрган инспектор З.Н. фуқаро Х.М.нинг телефон аппаратини олиб қўйган. Мазкур жараёнда телефон аппарати шикастланган.
Фуқаро Х.М.нинг инспекторлар М.Ғ. ҳамда З.Н.ларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича Фурқат туман прокуратурасига йўллаган мурожаати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, ходимларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломати йўқлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунига кўра, ЙҲХГ инспекторлари М.Ғ. ҳамда З.Н.ларга нисбатан тегишли таъсир чоралари қўлланилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати