Жиноятчилик муҳокамаси
Халқимизда бир болага етти қўни-қўшни ота-она деган нақл бор.
Дарҳақиқат, билиб билмай қилинган нохуш хатти-ҳаракат ортида ҳам маҳалладошлар, жамоатчиликнинг эътиборсизлиги ётиши шубҳасиз.
Вилоятнинг Қўқон шаҳри, Бешариқ, Бувайда ҳамда Ўзбекистон туманларида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи Азамат Козимов томонидан сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролари ва мутасаддилар иштирокида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда учрашувлар ташкил этилиб, мазкур ҳудудларда содир этилган фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари муҳокама этилди.
Йиғилишларда, оила ва маҳалладаги ижобий муҳитни мустаҳкамлаш, одамларнинг ҳар қандай воқеага даҳлдорлик ҳисси билан яшашигина жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги энг самарали восита эканлиги тушунтирилди.
Муҳокамада энг катта камчилик лоқайдлик эканлиги ва бу иллат ҳар қандай кўринишдаги жиноятга йўл очиб бериши мумкинлиги таъкидланди.
Муҳокама якунида оилаларда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тарғибот ишларини кучайтириб, мунтазам равишда фуқароларни ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида ҳам давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати