Жиноят қидирув ходимлари қидирувдаги шахсларни қўлга олишди
28 октябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Э.М.ни қўлга олишди.
Шунингдек, 28 октябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси 2 қисми “а” бандида (пора бериш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Р.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати