Жиноят қидирув хизмати ходимлари адолатдан яшириниб юрган шахсларни қўлга олишди
27 май куни Фарғона вилояти ИИБ жиноят қидирув ходимлари жиноят содир этганликлари учун қидирувда бўлган шахсларни ҳудудий ички ишлар бўлимларидаги ҳамкасблари билан биргаликда қўлга олишди.
Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари Қува тумани ички ишлар бўлимидаги ҳамкасблари билан биргаликда Жиноят кодексининг 28,182-моддаси 2-қисми “а” бандида (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Қ.Ж.ни 27.05.2020 йилда томонидан қўлга олишди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а.б” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.Х. жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати