21 Декабр 2020 йил 906

Жанговар самбо бўйича жаҳон кубогида Фарғона вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими иккинчи ўринни қўлга киритди

Фарғона вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими кичик сержант Сайдаматов Лутфилла Хайрулла ўғли жорий йилнинг 16-20 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида спортнинг Жанговар самбо тури бўйича ўтказилган жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3-9 ноябрь кунлари Сербия Республикаси Нови-сад шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам Лутфилла Сайдаматов фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech