3 Июл 2020 йил 523

Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти Фарғона вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбир ташкил этилди

Учрашувда таъкидланганидек, бугун халқимиз ички ишлар органлари ходимлари тимсолида тинчлик ва осойишталикни, ҳуқуқий манфаатлари ҳимоячисини кўради.

Мана шундай масъулиятли вазифани уддалаб, одамлар ишончини оқлаш эса ҳар бир ходимнинг муқаддас бурчи.

Ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз курашиш, жиноятларни иссиқ изидан фош этиш тизимда хизмат олиб бораётган жиноят қидирув бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари олдига муҳим вазифаларни қўймоқда.

Мана шундай масъулиятли паллада ходим ўз вазифасига виждонан ёндашиши, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига сўзсиз бўйсуниши лозим. Биргина нотўғри қадам муқаррар жавобгарликка етаклайди.

Видеомулоқот тарзида ташкилланган учрашувда айтилганидек, мақсад соҳа ходимларининг ўз касбига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракат қилишларининг олдини олишга қаратилган.

Тадбирда ички ишлар вазирлиги тизимидаги айрим ходимлар билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари мисол тариқасида келтирилиб, бу каби салбий кўринишларнинг такрорланишига йўл қўймаслик, бу борада ота-оналарнинг ҳам раҳбарият билан мустаҳкам алоқаларини йўлга қўйиш, тизим шаъни ва фуқароларимиз ишончи учун барча бирдек масъул эканлиги тушунтирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech