Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади
Танлов тадбирлари
Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021-йил 15-апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факултетига
қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида ўтказилади.
Ички
ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетининг Махсус
операцияларни амалга ошириш фаолияти, Йўл-патрул фаолияти, Жамоат тартибини сақлаш
фаолияти ва Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти йўналишларига 2024-ўқув йили учун
ўқишга қабул қилиш белгиланган.
- Махсус
операцияларни амалга ошириш фаолиятига (ўрта, ўрта-махсус, олий маълумотга эга бўлган,
жисмоний тайёргарлик даражаси юқори, қўл жанги усулларини мукаммал ўзлаштирган бўлиши),
бўйи 170 см.дан паст бўлмаган эркаклар;
- Йўл-патрул
фаолиятига (Олий маълумотга эга бўлган), бўйи 175 см.дан паст бўлмаган эркаклар;
- Жамоат
тартибини сақлаш фаолиятига (Олий маълумотга эга бўлган), бўйи 175 см.дан паст бўлмаган
эркаклар қабул қилинади.
- Паспорт
тизимини таъминлаш фаолиятига (Олий маълумотга эга бўлган), бўйи 165 см.дан паст
бўлмаган эркаклар қабул қилинади.
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон
Республикаси фуқароси бўлиши;
- Яшаш
манзили бўйича Фарғона вилоятида доимий рўйхатда туриши;
- Ёши 18 ёшдан кичик, 30
ёшдан катта бўлмаган бўлиши;
- Муддатли ёки сафарбарлик
чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши.
- Олий, ўрта махсус ёки ўрта
маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари қабул қилинади.
Касбий
тайёргарлик факультетига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан
келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки идентификатсия ID-картаси доимий яшаш манзили билан;
- ҳарбий гувоҳнома (асл нусхаси);
- олий, ўрта махсус ёки ўрта маълумотини тасдиқловчи диплом, шаходатнома
иловаси (асл нусхаси);
- яқин қариндошларнинг (ота-она, ака-ука,
опа-сингил,) биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси (нусхаси);
- иш жойидан (ишлаётган бўлса) тавсифнома;
- номзод томонидан қўлда ёки компютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета-маълумотнома;
- белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда)
Ички ишлар вазирлиги
Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультетида ўқиш истагида бўлган
фуқаролар 2024-йилнинг 01-июнь кунидан 2024-йилнинг 01-июль кунига қадар (соат
08:30дан 18:00гача) доимий яшаш манзили бўйича Ички ишлар бўлимларига мурожаат этишлари
сўралади.
Эслатма: Белгиланган кундан
кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Номзодлар қўшимча маълумотларни телеграм ижтимоий тармоғидаги fviib.uz манзили орқали билиб олишлари мумкин.
Мурожаат учун тел: 73.244-15-56