6 Апрел 2020 йил 865

Катта миқдордаги пулларни ўғирлаган шахс ушланди

Марғилон шаҳри. 2020 йилнинг 26 февраль куни фуқаро М.А., (аёл) Марғилон шаҳар ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида шу куни тахминан соат 09:00 дан 14:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар унинг яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадон девори орқали яширин равишда кириб, ётоқхонасидаги темир сейф эшигини бузиб, сейф ичида бўлган жами 40.000 АҚШ доллар ва 293.000.000 сўм пуллар ҳамда 15.000 АҚШ долларлик тилло тақинчоқларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилиб, ушбу шахсларни аниқлаб уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Марғилон шаҳар ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи 25 ёшли А.А., содир этганлиги аниқланиб, 03.04.2020 йилда процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда ўғирлик жиноятини содир қилиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 



Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech