22 Ноябр 2022 йил 440

Аёлдан 50.000.000 сўм пулларни қайтариб бериш эвазига олиб алдаган шахс қамоққа олинди

Фарғона шаҳар. 2022 йил 13 октябрь куни Ҳ.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йил 28 декабрь куни номаълум шахс ишончига кириб, бир ой муддатда беришини айтиб ундан жами 50.000.000 сўм пулларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Ф содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech