2 Апрел 2022 йил
430
Ёзёвон туманида тилла зиракларни сохтасига алмаштириб қўйган аёл фош бўлди
Ёзёвон тумани.2022 йилнинг 30 март куни А.О исмли аёл Ў.Х. исмли аёлнинг ишончига кириб, бир жуфт “туя тиш” номли тилла зиракларига харидор бўлишини айтиб, уларни олиб, уни чалғиганлигидан фойдаланиб, ўзида бўлган сохта зиракларига алмаштириб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати