Ёзёвон туманида “кўкнори сомони” гиёҳвандлик воситасини сақлаган шахс қўлга тушди
Ёзёвон тумани. 09 октябрь куни Ёзёвон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Иттифоқ МФЙ ҳудудида яшовчи У.Р.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш хонадони ётоқхонасидаги диван тагидан “кўкнори сомони” гиёҳвандлик воситаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати