26 Сентябр 2022 йил 544

Ёзёвон туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Ёзёвон тумани.15 сентябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сувлиариқ маҳалла ҳудудида яшовчи М.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech