12 Феврал 2025 йил 4211

Фарғона туманида назорат остидаги хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғинингнинг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани ИИБ ЖХХ Пробатция бўлинмаси ҳисобида турган хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди

Мазкур тадбирда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Пробатсия бошқармаси бошлиғи, вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи ҳамда Фарғона тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари иштирок этдилар.

Тадбирда назорат остидаги хотин-қизларга келгусида қайта жиноят содир этмаслик зарурлиги ҳамда тузалиш йўлига ўтиш муҳимлиги тушунтирилди. Шунингдек, суд ҳукмида белгиланган мажбуриятларни бажариши шартлиги алоҳида таъкидланиб, бу талаблар бажарилмаса, белгиланган жазо муддатлари оғирроқ жазо турига алмаштирилиши расмий равишда огоҳлантирилди.

Ушбу хотин-қизларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech