21 Сентябр 2022 йил
512
Велосипед ўғирлаган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳар.2022 йилнинг 06 сентябр кунидан 07 сентябр кунига ўтар кечаси Т.И исмли аёл Қувасой кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи Ю.М.нинг яшаш хонадони олдида қаровсиз қолган 1.400.000 сўмлик номли велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати