1 Май 2020 йил 438

Қидирувдаги шахс қўлга олинди

Марғилон шаҳри. Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Хикматилло З. 28.04.2020 йилда қўлга олинди.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва қўлга олишга қаратилган тадбирлар давом эттирилади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech