28 Март 2023 йил 557

Вазир ўринбосари Фарғонадаги транспорт ва туризм объектларида бўлди

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментига қарашли Фарғона вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюрди. Йўриқнома жараёнида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича шахсий таркибга зарур тавсиялар берди. Шу ерда бир гуруҳ ходимларига кўкрак нишони ва эсдалик қўл соатлари топширилди.

Қўқон темир йўл вокзалида ходимларнинг хизмат ўташ тартиби билан ҳам танишиб, тегишли кўрсатмалар берди.

Вазири ўринбосари Марғилон бекати ҳамда Фарғона халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаларида ҳам бўлиб, ходимларнинг иш фаолияти ва хизмат жараёни билан танишди.

Ўтказилган мулоқотларда хизмат самарадорлигини ошириш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, қонунчиликка сўзсиз итоат этиш, касб маданиятини юксалтириш борасида топшириқлар берди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech