Учкўприк туманида хонадондан “оғу” топилди
2022 йилнинг 06 августь куни Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Учкўприк тумани Маззангли кўчасида яшовчи М.И.нинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, фуқаро М.И хонадонидаги ер майдонида 17 туп марихуана гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланди. Бундан ташқари, оғилхонасининг турли жойларидан қоғоз ва целлофан пакетларига солинган ва ошхонасидаги жавон ичидан қоғоз қутиларга солинган жами 5 кг. 227 грамм наша гиёҳвандлик моддалари топилди. Шунингдек, М.И.нинг яшаш хонадони меҳмонхонасида 1 дона полимер қопда “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлик поялари ва 1 дона полимер сумкада кўкнори бошоқлари, жами 7 кг 729 грамм кўкнори гиёҳвандлик воситалари топилиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ТХТБ тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-модда 2-қисм "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати