23 Ноябр 2022 йил 431

Тошлоқ туманида компьютерхонага ўғирликка тушган шахс аниқланди

Тошлоқ тумани. Фуқаро О.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 29 октябрь кунидан 30 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қуйи Яккатут маҳалласида жойлашган компьютер хизматлари кўрсатиш хонасига ғайриқонуний равишда кириб, компьютер хонасидан жами нархи 8.000.000 сўмлик “ПлaйСтатион” ўйин жамланмаси эҳтиёт қисмларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech