8 Август 2022 йил 450

Тошлоқ туманида ўғриликка қўл урган аёл фош бўлди

Тошлоқ тумани. Дўстлик маҳалла ҳудудида яшовчи Д.Т ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 19 июль куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидан 200 АҚШ доллари ва 8.850.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни К.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech