31 Июл 2023 йил 390

Қўқон шаҳрида велосипед ўғирлаган шахс аниқланди  

Қўқон шаҳар. Ҳуқандий мавзесида яшовчи Х.Д ИИБга мурожаат қилиб, 2023 йилнинг 1 июль куни номаълум шахс Ҳуқандий мавзесида жойлашган 148-сонли кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган 150 АҚШ долларлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.Ф содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech