30 Май 2022 йил 229

Қўқон шаҳрида пластик картадан 18 570 000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳар.Фуқаро Р.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 май куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига рухсациз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик картаси ҳисобида бўлган 18.570.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Т содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech