7 Октябр 2022 йил
383
Фарғона шаҳрида телефон аппаратини алдаб қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳар.2022 йилнинг 24 сентябрь куни И.Ж Осойишталик кўчаси олдида С.Ш.ни нархи 1.500.000 сўмлик телефон аппаратини вақтинча фойдаланиш учун олиб, қайтариб бермасдан кетиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати