11 Апрел 2023 йил
342
Данғара туманида ўғирлик содир қилган шахслар қўлга тушди
Данғара тумани. Фуқаро Д.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 1 апрель куни номаълум шахс Мусабек қишлоғида жойлашган атрофи очиқ бўлган ер участкасидан нархи 5.000.000 сўмлик 2-бош қўйларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.М., П.М., С.Д ва И.А.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати