Бувайда туманида пластик картадан пул ўғирлаган шахс аниқланди
Бувайда тумани.12 февраль куни фуқаро Ғ.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 24 январь куни номаълум шахс тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасини бошқариш имкониятини қўлга киритиб, пластик картасида бўлган 2.020.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ТЭҚКБ ва туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати