Ўзбекистон туманида жарималар майдончасидан “Ява” русумли мотоциклни олиб қочган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон тумани. 02 сентябрь куни соат 04:30 ларда фуқарот С.Ж. Жангир қишлоғида жойлашган жарималар майдончасида сақланаётган Қ.А.га тегишли бўлган давлат рақамсиз “Ява” русумли мотоциклни олиб қочиб, Қўқон–Яйпан йўлида етаклаб бораётган вақтида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Ўзбекистон тумани ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари томонидан тўхтатилиб ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж.га нисбатан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди билан (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати