20 Май 2021 йил 514

Ўзбекистон туманида “ВАЗ 2105” русумли автомашинани олиб қочган шахс қамоққа олинди

Ўзбекистон тумани. 17 май куни фуқаро Конизар МФЙ ҳудудида яшовчи Р.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 май кунидан 17 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган “ВАЗ 2105” русумли автомашинасини олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми  (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.Ё. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech