21 Май 2020 йил 368

Ўзбекистон туманида қурбонли автоҳалокат содир бўлди

Ўзбекистон тумани. 18 май куни ҳайдовчи  М.И. бошқарувидаги “Ваз-21011” русумли  автомашинасини Худоёрхон қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган, Т.Э.ни уриб юбориши оқибатида Т.Э тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида (транспорт воситалари харакати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

                        Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech