11 Апрел 2020 йил 429

Ўзбекистон туманида қурбонли автоҳалокат содир бўлди

Ўзбекистон тумани. 08 апрель куни Х.Ў. бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинани Дўстларобод қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб велосипедчи У.Ғ.ни уриб юборган. Оқибатда У.Ғ. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми(транспорт воситалари харакати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech