3 Октябр 2020 йил
452
Ўзбекистон туманида талончилар қамоққа олинди
Ўзбекистон тумани.02 октябрь куни Т.З. ва А.А.лар бир гуруҳ бўлишиб, Кўл-Элаш қишлоғи ҳудудида ҳамқишлоғи М.Д.ни юз қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказиб, нархи 1.110.000 сўмлик “REDMI-6” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати